Гулнора Каримова қайси қамоқхонада сақланаяпти?

0

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегоир Мангет унинг қайси қамоқхонада сақланаётгани ҳақида хабар берди.

Грегоирнинг сўзларига кўра, 1 апрель куни адвокат Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган 21-сонли аёллар колонияси ҳибсхонасига, Гулнора Каримова билан учрашиш учун борган.

– Бу – Зангиота 21-сонли аёллар колонияси ҳибсхонасида иккинчи марта боришим, – дея эътироф этган у.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова ўз Instagram саҳифасида онасини квартирасидан олиб чиқиб кетишгани ҳақида ёзганди.

 

loading...