Дунёнинг энг бой инсонлари рейтингига 2 нафар ўзбек миллиардерлари ҳам киритилди

0

“Bloomberg” агенлиги дунёнинг энг бой 500 та миллиардерини эълон қилди. Бу рўйхатга молиявий даромади 4 миллиарддан ортиқ бўлган кишилар киритилган.

Энг қизиғи, мазкур 500 та миллиардер орасида иккита ўзбекистонликлар ҳам бор.

Наманганда туғилиб, ҳозирда Россияда яшаётган Алишер Усмонов ушбу рейтингнинг 70-поғонасидан жой олди. Унинг молиявий даромадлари 16,3 миллиардни ташкил этади. Рейтинг муаллифининг сўзларига кўра, ҳар йили миллиардернинг даромадига 2 миллиард қўшилиб бормоқда.

Ўтган ойда Усмонов 15,5 млрд. даромади билан 68-ўринни эгаллаганди.

1963 йилда Бухорода туғилиб, ҳозирда Урал тоғ-муталлургия компаниясини бошқараётган Искандар Маҳмудов эса 4,8 миллиард даромади билан 385-ўринни эгаллади.