ОҚ ХАЛАТЛИ ҚАРОҚЧИЛАР…

0

 

Санкт-Петербургда босқинчилик жинояти билан муқаддам судланган 45 ёшли Сергей Грудецкий қўлга олинди. Тамбов вилоятида эса 42 ва 32 ёшли ака-ука Валерий, Алексей Симбиревлар қўлга олинди. Улар ҳам илгари безориликда айбланиб судланган.

Тергов материалларида таъкидланадики, 2019 йил 29 март куни Грудецкий шахсий автомобилида ака-ука Симбиревларни №40- касалхонага олиб келган. Ака-укалар тиббиёт ходимлари кийимида бош врач Сергей Щербакнинг кабинетига кириб борган. Уни уриб бурни ва жағини синдириб ташлашган. Шу орада ўринбосари ҳам чиқиб келган. Уни ҳам шафқатсизларча калтаклагач, бош врач кабинетидаги темир сандиқдан 250 минг рубл, 2, 5 минг евро пулни олиб чиқиб кетишган. Аммо узоққа бора олишмади. Барчалари қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, №40- касалхона Санкт-Петербургдаги молиявий жиҳатдан энг кўп маблағга эга тиббиёт ташкилоти ҳисобланади.

 

loading...