Қиммат интернет-дўкони Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

0

Россиянинг Wildberries интернет-дўкони жорий йилда ЕИ ва МДҲ давлатлари бозорларига кириш, товарлари ассортиментини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания асосчиси ва бош директори Татьяна Бакальчук “Россия 24” телеканалига интервью берган.

“Шу йили Европага ва МДҲга аъзо бошқа давлатларга чиқишни режалаштирганмиз. Музокара олиб бормоқчи бўлган бир нечта мамлакат бор, лекин ҳозирча бу ҳақда гапирмоқчи эмасман”, – деган у.

Компания кириб бориши мумкин бўлган давлатлар сифатида Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон келтириб ўтилган.

Wildberries турли товарлар, жумладан, ўйинчоқлар, спорт ва болалар учун озуқалар, электроника воситалари, китобларни сотиш билан шуғулланади.

Ўтган йилда компания 1,7 млрд. доллар даромад кўрган ва Россиядаги энг қиммат интернет-компаниялари ичида тўртинчи ўринни эгаллаган. Бакальчукнинг ўзи Россиядаги иккинчи миллиардер аёл ҳисобланади.

 

xalq so’zi