Бритни Спирс руҳий касалликлар шифохонасида!

0

Америкалик қўшиқчи Бритни Спирс руҳий касалликлар шифохонасида бир ой давомида даволаниш учун рўйхатдан ўтди.

Маълумотларга кўра, хонанданинг руҳий ҳолати унинг отаси Жеймс Спирснинг касаллиги боис ёмонлашган. Бритнининг отаси бир йил давомида икки марта жарроҳлик столига ётишига тўғри келди. Иккинчи операциясидан сўнг эса беморда салбий оқибатлар кузатила бошланди.

Эслатма ўрнида: Бритни 2008 йилдан мунтазам руҳшунос назоратида бўлиб келади. 2007 йилдаги ажралиш можароси ҳамда холасининг ўлими қўшиқчи руҳиятини анча беқарор қилиб қўйган эди. Ўшанда хонанданинг гиёҳванд моддаларга ружў қўйгани хусусида ҳам гап-сўзлар тарқалганди. Спирс шу кунгача бир неча бор руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан. Унинг васийси отаси ҳисобланиб, Бритни ҳатто муҳим ҳужжатларга қўл қўйиш имкониятидан ҳам маҳрум.

loading...