Икки боласини шоколад билан алдаб, бўғиб ўлдирган онага суд ҳукми ўқилди!

0

Елена Каримова, икки боласини ўлдирган онага 19 йил қамоқ жазоси тайинланди. У нафақат фарзандларини буғган, балки таналарини ёқиб юборишга ҳам ҳаракат қилган.

Мазкур ҳодиса бутун Россияда катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Мурғак болаларнинг жасади бир сутка ижарага олинган автомобиль юкхонасида ётган. Уч кундан сўнг эса Нижегород вилояти ўч ўчириш хизмати ходимлари тутаб ётган таналарга дуч келишган.

Каримова ўз айбини дарҳол тан олган. Унинг сўзларига кўра, бу қабиҳликни қилишга уни йўқчилик мажбур қилибди. Пул иккита болага етмаганмиш, ота эса қидирувга берилган. Бундан ташқари, Каримова ҳар ой машинаси арендаси учун 40 минг рубль ҳам тўлаши керакмиш. Қотиллик учун келтирилган сабабларнинг арзимаслигини қаранг.

Елена Каримова келгуси 19 йил давомида ҳибсхонада умргузаронлик қилади. Бироқ бу фурсат унга болаларини қайтариб бермаслиги аниқ.

loading...