Имтиёзли кредитлар қандай мақсадлар учун берилмайди?

0

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш учун ажратилади.

Кредитлар қуйидаги йўналишларга ажратилмайди:

– илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

– алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

– савдо-воситачиликни амалга ошириш;

– умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

– ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;

– маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

– мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун.

Бошқа мақсадларга сектор раҳбарлари тавсияномаси ва Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш марказларининг хулосаси асосида ажратилади.

loading...