Отаси билан қолишни истаган боланинг онаси: Эрим “алъфонс”. Унга бола эмас, отам олиб берган уй керак! (+Фото)

0

Ижтимоий тармоқларда икки кундан буён муҳокамаларга сабаб бўлаётган видео кўпчиликни жунбушга келтирди. Табиий! Боланинг дод-фарёди, отаси билан қолишга интилиши… Аммо кечагина турли гап-сўзларга сабаб бўлаётган видеога жавоб тариқасида суратлар пайдо бўлган. Суратларга қарасак бола онаси билан ҳурсанд. Нафақат суратлар, балки боланинг онаси ҳам ўз фикрларини билдирган.

Биз “Green Kard” ютиб олгандик. Лекин ерим мен билан кета олмади ва 7 йилга озодликдан маҳрум этилиб Ўзбекистонда қолди. Мен эса боламни ота-онамга ташлаб бир ўзим АҚШга кетдим.  Ва кунларнинг бирида у болани ўзи билан олиб кетди ва шу билан ортга қайтмади. У “алфонс”. Аслида унга отам олиб берган уй керак, бола эмас. Ўғлим отаси билан яшаётганида балконда турарди, мен билан эса унинг ўз хонаси бор.  Мен унга барча керакли шароитларни яратиб бера оламан. Афсуски собиқ эрим мени фарзандимга қарши қайрапти. Шу туфайли ҳам у мен билан кетишни истамай ҳарҳаша қилган. Ҳозир муносабатларимиз яхши!

loading...