Тошкентда доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар рўйхатига ўзгартириш киритилади

0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши мумкин:

“3. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий) ва болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) шахслар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

Маълумот учун, 3-банднинг амалдаги таҳрири қуйидагича кўринишга эга:

“Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига”.

 

kun.uz