Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 7 апрель куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳаётнинг барча жабҳаларида тартиб ўрнатишга ҳаракат қилинг. Агар илгари ишларингиз чала қолиб кетган бўлса, бугун ишлар бошингиздан ошиб-тошиши тайин. Кун давомида асосий вақтингизни фақат шахсий муаммоларни бартараф этишга сарфлашдан сақланинг. Оқимга қарши сузманг. Барибир кутилган натижага эриша олмайсиз. Бугунги кун ижод ва севимли хобби билан шуғулланиш учун мароқли кечади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

7 апрел куни муаммоларга бардош билан муносабатда бўлинг. Тафаккурга суянсангиз, яқин ўтмишда етиша олмаган орзуларингизга албатта етишган бўлардингиз. Агар кучли позитивга эга одамлар билангина суҳбатлашсангиз, эмоциянгиз ўзгаришларсиз қолади, сизга панд бермайди. Муҳаббатда ҳеч кимни идеалга айлантиришга уринманг. Идеаллар фақат фаришталар ҳисобланади. Ерда эса оддий одамлар яшайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Молияда, ишда ва муҳаббатда меъёрлар бузилиши, кўнгилсизликка ўхшаган вазиятлар юзага келиши кутилади. Негадир вазиятга тўғри баҳо бериш учун имконият топа олмай қийналасиз. Рўзғордаги муаммоларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинг. Бировлардан қарз олманг, олис келажак ҳақида режалар тузманг. Айримлар бугун шамоллашдан безовталанишлари мумкин, йўтал азоб берса, витаминлар ва антибиотиклар ичишингиз тавсия қилинади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

7 апрелда ҳаётнинг ўзи сиздан бардош ҳамда ирода кучини талаб қила бошлайди. Оилангиздаги атмосфера жуда қалтис ҳолатда турибди. Аммо дипломатларча йўл тутиш, ҳар бир яқинингизга кучли меҳр билан ёндашиш орқали бу кўнгилсизликларни четлаб ўтсангиз бўлади. Ижод кишиларига бугун молиявий жиҳатдан омад кулиб боқиши кутилмоқда. Имкониятларни қўлдан бой берманг ва орзуингиздаги даромадга эга бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун имижингизни кескин ўзгартиришингиз талаб этилади. Бу нафақат муҳаббатда, балки профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Молиявий масалада сизни росмана синовлар кутиб турибди. Барча тўловларни бугун амалга оширишингиз керак бўлади. Башарти билимингиз камроқ бўлса, янги лойиҳаларга қўл уришдан тийилинг. Бу ерда билимдан ташқари, катта тажриба ҳам керак бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

7 апрел куни фақат муваффақиятларга руҳан тайёр бўлинг. Эмоциянгизни жиловда ушланг. Оилалилар кун давомида фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Қариндошлар ва ҳамкасблар билан муносабатларда ўзингизни ҳақиқий ақлли ва билимдон инсонлардек тутинг. Бугун одам кўп тўпланадиган жойларга боришдан ва бирор ишга катта пул тикишдан сақланинг. Булар сизга яхшилик келтирмайди. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эмоциянгизни назоратда ушлашингиз қийин кечиши кутилади. Стрессли лаҳзаларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Шунга қарамай, ишда, муҳаббатда, шахсий ҳаётда фақат олға қадам ташлайверинг. Тадбиркорлардан кимдир рақобатчилар билан ҳуқуқий масалада баҳслашиши ёки судлашиши мумкин. Оиласизлар муҳаббатда ён беришга мойил бўлишлари керак. Акс ҳолда шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуринг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

7 апрелда вужудингиз кучга тўлиб-тошиши кутилмоқда. Бунча куч билан океаннинг у бурчидан бу бурчигача тўхтовсиз сузиб ўта оласиз. Лекин океандан сузиб ўтиш шарт эмас. Кучингизни фойдали ишлар учун асраб қўйинг. Шахсий ҳаётда оқимга қарши сузишга ҳаракат қилманг. Атрофдагилар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Ўзингизни ташқи агрессиядан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун руҳан тетик ва ёрқин эмоцияга эга бўласиз. Умумий маънода кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Фақат молиявий муаммоларни бартараф этишда айрим тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Ҳисоб рақамингизни тез-тез назоратдан ўтказиб туринг. Ишда янги лойиҳаларга қўл уришдан тийилинг. Агар яқинда миянгизга ишингиз билан боғлиқ ғоялар қуйилиб келган бўлса, улар ижросини кейинга сура туринг. Саломатлигингиз ҳам алоҳида эътибор талаб қилиб қолади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

7 апрел куни шундай ишлангки, хавф деярли бўлмасин, натижа эса кутилганидан ҳам аъло бўлсин. Лекин бундай ҳолатни жуда қисқа фурсатда яратишингиз зарур бўлади. Оиласизларга муҳаббатда бугун омад кулиб боқади. Ҳамкасблар билан иш юзасидан фикр ва тажриба алмашиш кечқурунга бориб ўз мевасини беради. Раҳбарларингиз билан эҳтиёткорона муносабат юритинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Тадбиркорлар, шахсий бизнеси борлар яқин келажакда яхши ҳамкорга айланиши мумкин бўлган одамлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашлари керак. Бугун қандай тезликда ишласангиз, қандай сифатга эришсангиз, келгусида мартабангиз шу билан боғлиқ бўлади. Шахсий ҳаётда ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Айниқса, оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан сергакликда мулоқот қилишлари керак. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Тағин жуфтингиз ташлаб кетиб қолмасин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

7 апрелда атрофдагиларга ўзингизни юз фоиз кўрсата олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Ишда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Шошилинч қарорлар қабул қилишдан сақланинг. Бугун сурункали хасталикларнинг қайта қўзғалиш хавфи бор. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг. Олис сафарга отланишдан воз кечинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади