Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Сурияда янги операция ўтказишга тўлиқ тайёрлигини ва бу масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишини маълум қилди. У Москвага парвози олдидан ана шу фикрни билдирди.
«Бизда операция учун ҳамма нарса тайёр. Биз Сурия билан чегара бўйлаб барча зарур нарсаларни тайёрладик. Путин билан икки томонлама учрашувда буни муҳокама қиламиз», – деди у NTV телеканали эфирида.
Аввалроқ Эрдўған Вашингтон Анқарага АҚШнинг ракеталарга қарши мажмуалари Patriot бўйича Россия С-400 тизимларини харид қилиш шартномасидаги каби шартларни таклиф қила олмаганини айтганди.