ЕЧЛ. Бугун чорак финалнинг илк тўқнашувлари ўтказилади (+фото)

0

9-апрель куни Европа чемпионалар лигасининг ¼ финал баҳслари доирасида 2та беллашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳслар Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби янги стадионда «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Жамоалар ўртасида ўтказилган сўнгги 4та тўқнашувнинг барчасида Пеп Гвардиола шогирдларининг қўли баланд келган. «Тоттенҳэм» сўнгги маротаба «шаҳарликлар» устидан 2016-йили зафар (2:0) қозонган. Бугунги ўйинда голландиялик Бьерн Куиперс ҳакамлик қилади.

АПЛнинг яна бир жамоаси «Ливерпуль» эса «Порту» билан учрашади. Мазкур жамоалар еврокубоклар доирасида 6 марта тўқнаш келган бўлиб, катта устунлик «қизиллар» томонида. Яъни, мерсисайдликлар «аждарлар»га қарши тўқнашувларнинг 3тасида зафар қучиб, яна 3тасида дуранг ўйнаган. Бўлажак баҳсни Антонио Матеу Лаос (Испания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.