ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ал-Садд» учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди

0

Бугун, соат 19:00да Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур учрашуви бўлиб ўтади. Унда маҳаллий «Пахтакор» ҳамда Қатарнинг «Ал-Садд» клублари ўзаро тўқнаш келади. Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларнинг номи маълум бўлди.

«Пахтакор» – Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достон Ҳамдамов, Одилжон Ҳамрабеков, Шерзод Азаъмов (с), Владимир Козак, Фаррух Сайфиев.

«Ал-Садд» – Мешал Баршам, Педро Коррея, Ву Юнг, Хави, Боғдод Бунеджа, Ҳамид Исмоил, Габриель Луис Аренас, Ториқ Салмон, Буалем Ҳуҳи, Ёсир Иса, Акҳам Ҳассан Афиф.

loading...