ОЧЛ. «Пахтакор» Қатар чемпиони билан дуранг ўйнади

0

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида «Пахтакор» ўз майдонида «Ал-Садд» клубини қабул қилди. Жангавор руҳда кечган учрашувда ҳисоб мехмонлар сардори 39 ёшли Хави томонидан очилди. Мазкур голдан 3 дақиқа ўтар-ўтмас «шерлар» аъзоси Хожиакбар Алижонов орадаги фарқни тиклади. Сўнгра, 16-дақиқада Хави жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб «Ал-Садд»ни яна олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Драган Черан бош билан аниқ зарба бериб ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди. Ушбу натижа учрашув якунига қадар ўзгармади.

«Пахтакор» – «Ал-Садд» – 2:2
Голлар: Хави 6, – 0:1. Хожиакбар Алижонов 9, – 1:1. Хави 16, – 1:2. Драган Черан 41, – 2:2.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 65), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев.
«Ал-Садд»: Мешал Баршам, Педро Коррея, Ву Юнг (Салим Ал Ҳажри, 76), Хави (Али Асадилла, 82), 11.Боғдод Бунеджа, Ҳамид Исмоил, Габи, Ториқ Салмон, Буалем Ҳуҳи, Ёсир Иса (Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), Акром Ҳассан Афиф.

«Д» гуруҳининг яна бир учрашуви айни дақиқаларда давом этмоқда. Унда «Персеполис» (Эрон) ва «Ал-Аҳли» (С.Арабистони) ўзаро беллашмоқда.

loading...