Омонатга хиёнат қилган тадбиркор

0

 

Суднинг ҳукмига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли Қарори билан Пойтахтдаги ваколатга эга бўлган савдо ташкилотларининг бирига жами 3.255 турдаги 904 миллион сўмлик товар моддий бойликлар топширилган эди.
Мазкур товар моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тафтишчи мутахассислари томонидан текширилганда ижро ишидаги ҳужжатлар бўйича жамиятга топширилган товар моддий бойликлардан 172 млн. 600 минг сўмлик камомад аниқланган.
Яна бир шундай савдо ташкилотига топширилган 155 турдаги 108 млн. 830 минг сўмлик товар моддий бойликлари икки марта арзонлаштирилган қийматдаги 76 млн. 71 минг сўмлик товар моддий бойликларидан камомад келиб чиқиб, жами бўлиб тафтиш жараёнида 249 миллион 31 минг сўмлик камомад аниқланган.
Мазкури холат юзасидан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ушбу корхона вакилларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.