12 апрель куни Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ ўчирилади

0

12 апрель куни Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан Юнусобод туманида ўрта босимли Д-76 миллиметр ҳажмга эга ер усти газ қувурларни тартибга солиш ишлари амалга оширилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу тадбир давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 12 апрель куни Янги қўрғон ва унинг 8 та тор кўчаларидаги ва Катта қўрғон ва унинг 6 та тор кўчаларидаги 200 та хонадонда ҳамда «Хайринисо савдо барака» МЧЖда газ таъминоти соат 9:00дан 19:00га қадар вақтинча тўхтатилади.

loading...