ҚУЁН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

2

 

1. Қуёнлар ҳам сут эмизувчиларнинг кичик бир отряди ҳисобланади. Илгари қуёнларни кемирувчилар сирасига қўшишганди. Лекин кейинчалик олимларнинг бу фикри ўзини оқламагач, уларни яна сут эмизувчилар туркумига киритишди.

2. Қуёнсимонлар оиласи 66 та турдан иборат. Уларга пишухлар, қуён ва кроликлар ҳам киради.

3. Қуёнлар совуқда, иссиқда, ҳатто ботқоқликларда ҳам яшаб қола олади.

4. Кролик ва қуён қариндош ҳисобланса-да, бир-бири билан жинсий муносабатга киришмайди. Қуёнлар кроликларга нисбатан каттароқ бўлади.

5. Қуённинг кайфияти чоғ бўлса, тишлари ёрдамида худди мушукка ўхшаб муриллай бошлайди. Ёки рақс намойиш этади.

6. Қуёнларнинг олд юқори тишлари худди кемирувчиларда бўлганидек, бир умр ўсишда давом этади.

7. Қуён яшаш учун 3 метрлик чуқур ковлайди. Бу уйча бир нечта кириш ва чиқиш эшикларидан, хоналардан иборат бўлади. Уйчада ухлаш учун алоҳида, овқатланиш учун алоҳида ва ҳоказо хоналар мавжуд.

8. Қуёнлар қоронғи тушиши билан оилавий тарзда емиш топиш илинжида овга отланади.

9. Дунёдаги энг йирик қуён 12 миллион йил олдин Менорка оролида яшаган. Унинг соф вазни 15 килограммга тенг бўлган.

10. Қуён доимий тарзда ҳаракатда бўлиши лозим. Акс ҳолда суяк қисми остеопороз хасталигига учрайди.

11. Мияси кичик ҳажмда бўлса-да, қуён жуда ақлли ва фаросатли жонивор. Хавфни жуда тез илғай билади. Душманларини чалғитиш учун изларни йўқотишга ҳам устаси фаранг.

12. Кўпайиш палласида эса қуёнлар эҳтиёткорликни бой беради, худди руҳий хасталикка чалинган жонзот тусига киради.

13. Қуён болалари тайёр юнг, очиқ кўз билан дунёга келади.

14. Қуён болаларини маҳлуқларга ем бўлишдан ниҳоятда ақллилик билан эҳтиёт қилади. Яъни, маълум муддат болаларининг ёнига бормай туради. Шу йўл билан яқинлашиб келадиган маҳлуқ учун ҳид ва излар орқали болаларини тўғри топиб келиш имконини йўқ қилади.

15. Эркак қуён урғочисига нисбатан икки ҳисса камроқ умр кўради.

16. Қуённинг кўзлари 360 даражагача айланиш қувватига эга. Демак, у орқасида ким борлигини ҳам худди от каби аниқ кўриб туради.

17. Урғочи қуёнлар ҳали биринчи партиядаги болаларни дунёга келтирмай туриб параллел тарзда яна ҳомиладор бўлиши мумкин.

18. Овчининг чангалига тушган қуённинг юраги кўп ҳолларда кутилмаган шокдан ёрилиб кетади.

19. Қадимда насронийлар қуён тимсолидан тавба қилиш йўлида фойдаланган. Кўп ҳолларда гуноҳкорларни қуён деб аташган.

20. Қуён соатига 50 километр тезликда чопади.

21. Ёмғир бошланган маҳал қуён қулоқларини буклаган ҳолда ёпиб олади. Қуён арзимас совуқ туфайли ҳам шамоллаши мумкин. Қиш кирганда, қуённинг қорин қисмидаги юнглар бир неча миллиметрга узунлашади. Бу қуённинг қоринчаси совқотиб қолмаслигини таъминлайди.

22. Петербургдаги Қуён оролига беҳуда шундай ном берилмаган. Қачонлардир Петр I даврида шаҳарни сув босган. Шунда бир қуён подшоҳнинг этиги ичига ўзини отган ва натижада омон қолган.

23. Қуёнлар ўртача 8-9 йил умр кўради.

24. Қуённинг тирноқлари жуда ўткир. У орқа оёғидаги тирноқлар ёрдамида душманининг қорин қисмини ёриб ташлай олади.

25. Ҳаётда қуёнларга оид яна бир ҳақиқат мавжуд. Қаердадир қуённи ит асраб олган ва парвариш қилган. Оқибати шундай бўлганки, қуён итнинг кўплаб одатларини ўзлаштирган. Масалан, башарти ўша атрофдан бегона ит ё мушук ўтиб қолса, вовиллаганча ташланиб талаган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

 

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. Қачонлардир Петра I даврида-«Когда-то во времена Петра I» нинг таржимаси бўлса керакда ўртоқ таржимон. Кўпроқ китоб ўқиш керак.

    • Сан шунчалик аклли булсанг, ургат бизларга хам! Намунча тирнок орасидан кир кидираверасан! Кимсан узинг? Кани, алокага чик биз билан, курайлик профессионаллигингни!

Comments are closed.