Дўкондаги манекенга тегажоғлик қилган эркаклар ҳибсга олинди

0

Полиция Туркиянинг Анталия шаҳрида уч нафар эркакни ҳибсга олди. Уларнинг ёёш 25-30 да эканлиги тахмин қилинмоқда.

Бу чорага ўғрилик ҳамда манекенга номуносиб хатти-ҳаракатда бўлиш айблови сабаб бўлган.

Чунки дўкон бекаси тонгда манекенга илиб қўйилган либослар, шу жумладан, қимматбаҳо шуба ҳам йўқолганини сезиб қолган. Узоқ ўйлаб ўтирмай у полицияга хабар беради.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари пластмассадан ишланган манекен танасида жуда кўп бармоқ изларини аниқлашди. Ўтказилган текширув ҳамда камера ёзувлари эса ярим тунда магазин ичига уч нафар эркак кирганини кўрсатиб берди. Улар манекенга яқин келиб, кийимларини ечиб олишган. Энг қизиғи, улар шу билан тўхтаб қолишмаган. Агар шу таъриф тўғри келадиган бўлса, унга тажовуз ҳам қилишган.

Ҳозирда бу нафси бузуқ эркаклар қўлга олинган.