КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Хасис кўчада ўзига ўхшаган хасис бир врачни кўриб қолди ва бепул маслаҳат олиш ниятида ундан сўради:

— Дўстим, шамоллаб қолганингда нима қиласан?

— Аксираман.

 

* * *

 

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Тахта битлар жонга тегди. Ўлдириб тугатиб бўлмаяпти! Диванни эгаллаволишган ярамаслар!

— Ҳозир қиш бўлса, диванни ташқарига, совуққа опчиқиб қўй, ўлади-кетади ўша битларинг!

— Буниям қип кўрдим.

— Ўлмадими?

— Ўлиш қаёқда дейсан? Диванни қайтадан хонага опкириб қўйишяпти даюслар.

 

* * *

 

Хотин эрига эркаланган оҳангда деди:

— Кечқурун сизни кетворган аёл билан романтик кеча кутади.

— Йўғ-э, сафарга кетяпсанми яна?

 

* * *

 

Бешинчи синф ўқувчисидан муаллима сўради:

— «Севмоқ» сўзининг келаси замондаги кўринишини айт!

— Ё турмушга чиқмоқ, ё айрилмоқ.

 

* * *

 

Хотин эрини қучиб эркаланди ва деди:

— Жоним, сизни шунчалар севаманки… Ҳозир сизнинг энг севимли нарсангизни ҳадя қиламан, кела қолинг!

— Ростданми? Ура-а-а-а!!! Бугун картошкали сомса ерканма-ан!!!

 

* * *

 

Чукчага қорда ҳаракатланадиган замонавий машина совға қилишди. Ундан сўрашди:

— Хўш, машина ёқдими?

— Ёқди, аммо итларим негадир жуда тез чарчаб қолишяпти.

 

* * *

 

Эркак экстрасенсга қўнғироқ қилиб сўради:

— Алло, бу экстрасенс Файзихон Файзиевнами?

— Худди шундай, Эшмат Тошматович.

— Мен Эшмат Тошматович эмасман!

— Биламан.

 

* * *

 

— Биласанми, дўст, итим кеча ҳаётимни сақлаб қолди.

— Қандай қилиб?

— Грипп бўлгандим. Туман поликлиникаси бош врачи текшириб кўришга келганди, уйга киритмади.

 

* * *

 

Эркак дўконга кириб сотувчидан сўради:

— Сизларда бокс қўлқопи борми?

— Йўқ.

— Сузиш шапкачаси-чи?

— Йўқ.

— Чанғи бордир ҳеч бўлмаса?

— Оғайни, бу дўконда фақат ичкиликлар сотилади.

— Унда бир шиша ичкилик беринг!

Ичкиликни қўлига олгач, аста нари кетди-да, шивирлади:

— Худойим, мана, ўзинг спорт билан чин кўнгилдан шуғулланишга уринганимни кўрдинг! Дўконда биронтаям спорт анжоми йўғакан. Энди мен осий бандангни кечирмасанг бўлмайди!

 

* * *

 

Эр-хотин кўчада сайр қилиб юришганди. Хотин қарама-қарши тарафдан янги кўйлакда келаётган дугонасини кўриб қолиб эрини туртди.

— Менга қаранг, ҳозир дугонам яқин келса, бир кўйлагини мақтаб қўйинг!

— Нега? Дугонангни хурсанд қилмоқчимисан?

— Йўқ, яқинда унга «Эримнинг диди яхши эмас» дегандим.

 

* * *

 

— Хотинжон, тушимда иккаламиз бегона шаҳарда юрганмишмиз-у, кутилмаганда сени йўқотиб қўйибман. Шунақанги сиқилдим-ки…

— Кейин топдингизми мени?

— Ие, қидирсам топаман-да!

 

* * *

 

Аёл ҳайвонот боғида юриб туяқушлар билан қизиқиб қолди ва боғ ходимидан сўради:

— Айтинг-чи, туяқуш ҳам пат ташлайдими?

— Ҳа, ерда юз доллар ётганини кўрса, шу заҳоти пат ташлаб юборади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

 

loading...