Индонезияда тимсоҳ дарёда қўл чайиш учун энгашган эркакни тириклай еб қўйди…

0

 

Фожиа Индонезиянинг Суматра оролидаги Пеканбару шаҳри яқинида жойлашган Пулау Бурунг қишлоғи ҳудудидасодир бўлди. Шу қишлоқда туғилиб ўсган 35 ёшли Субли исмли эркак дўсти билан дарёда балиқ овлаш учун борганди. Кечқурун тахминан соат ўнларда Субли дарёда қўл чайиш учун соҳилга яқинлашди. Соҳил дўсти ўтирган ердан ўн метргина нарида эди. Дўсти унинг бир марта қаттиқ бақирганини эшитди холос. Жонҳолатда соҳилга борди. Афсуски, Субли йўқ эди. Маълум бўлишича, қўл чайиш учун энгашганда, тимсоҳ пойлаб турган экан. Бир зарб билан эркакни сув остига тортиб кетган ва тириклай еб ташлаган. Дўсти тахминан тимсоҳдан шубҳаланиб, дарҳол полицияга хабар берди. Эртаси куни Сублининг жасади қолдиқларини уч километр наридан, сув остидан топишди.

 

loading...