Мушугингизни ҳеч кир ювиш машинасида ювиб кўрганмисиз?

0

Жаҳлингиз чиқмасин. Мени тошбағирликда ҳам айбламанг. Ҳайвонларга ҳам шунчалик шафқатсиз бўлиш мумкинми, деб бўғиляпсизми? Аслида мен ҳам мушукларни жуда яхши кўраман. Айниқса, тоза ва жунлари ялтираб турадиганларини. Бунинг учун уларни чўмилтириб туриш керак. Автомат кир ювиш машинасида эмас, албатта.

Бироқ Австралияда бир мушук боласи шиддат билан айланаётган кир ювиш машинасига тушиб кетибди. У нафақат кирлар билан бирга қўшилиб ювилган, балки сиқиш режимидан ҳам омон чиққан. Ветеринар мушукнинг қўрқиб кетган эгаларига унинг аҳволи яхши эканлигини айтди. Шундай балодан омон қолгани ҳақиқий мўъжиза, шундай эмасми?!

loading...