ГОРИЛЛА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Горилла бу даражада улканлигига қарамай, фақат ўт-ўланлар билан озиқланади. Ёши улуғ горилла бир кунда 25-30 кило атрофида ўсимлик истеъмол қилади.

2. Горилла сувни кам ичади. Бунга истеъмол қиладиган ўсимлиги керагича намлик ҳадя этиши сабабчидир.

3. Горилла душманга қарши курашга отланишдан олдин кўксига куч билан уриб олиши рост. Бу ишни у душманини қўрқитиш мақсадида амалга оширади.

4. Горилла ўртача 50-55 йил умр кўради.

5. Горилла урғочиси ўз қариндошлари билан камдан-кам ҳолларда уришади. Эркаги эса бегона горилла у эгаллаб турган ҳудудга даъво қилса, аяб ўтирмайди.

6. Горилла ДНК си одамники билан 97 фоизга ўхшашдир.

7. Бошқа маймунлардан фарқли ўлароқ гориллалар ерда ҳаёт кечиради. Дарахтга камдан-кам вазиятларда чиқади.

8. Ёши улуғ ҳар қандай горилла эркаги энг кучли одамдан ҳам 4-6 ҳисса кучлироқ бўлади.

9. Горилла эркагининг бўйи икки метргача етади. Елка кенглиги эса бир метрни ташкил этиши мумкин.

10. Горилла кундузги ҳаёт тарзини кечиради. Тунда ухлашни маъқул кўради.

11. Ёши катта эркак горилланинг вазни 150-180 килограммга тенг бўлади.

12. Сувда сузишни яхши ўзлаштирган бўлса-да, горилла бу машғулотни жинидан ёмон кўради.

13. Ҳатто манаман деган шерлар ҳам гориллага ҳужум қила олмайди. Чунки у шерни ҳам бир зарба билан мажақлаб ташлай олади.

14. Агар организмида туз етишмаётганини пайқаса, горилла олдиндан танланган лойни еб бу камоматга барҳам беради.

15. Горилла урғочисининг ҳомиладорлик даври одамларникидан бир-икки ҳафта камроқ давом этади.

16. Тоғ горилласи тутқунда яшай олмайди. Агар уни ҳайвонот боғига олиб келинса, горилла очлик эълон қилади. Тутқунда яшагандан ўлиб кетишни маъқул кўради.

17. Горилла одам тилини жуда осон ва тез ўзлаштиради. Масалан, Коко исмли горилла мингдан ортиқ сўзларни ёддан билган. У одамлар билан ҳазил-ҳузул қила олган, аниқ бир мавзуда суҳбатлашишни ҳам қойиллатган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

loading...