Термиздаги коллеж бош ҳисобчиси ўқув юрти ҳисоб рақамидан катта пул ўғирлаганликда айбланди…

0

 

Ҳозирча исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб маълум қилинмаган Термиз меъморчилик-қурилиш профессионал коллежи бош ҳисобчиси 2017-2019 йиллар оралиғида ўзи ишлаб оиласини боқадиган ўқув юртида ҳаром ишларга қўл уриб келган. У коллежнинг беш нафар собиқ ходими номига жами 221, 8 миллион сўм пулни маош сифатида ёзиб, кейинчалик пулларни пластик карточкаларга ўтказиб олган. Аслида бу пластик карточкалар ҳам коллеж ходимлари номига расмийлаштирилган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

loading...