ПУЛЬТСИЗ ТЕЛЕВИЗОРЛАР ЗАМОН ТАЛАБИДИР…

0

 

«OnePlus» компанияси мутахассислари пультсиз фойдаланиш мумкин бўлган замонавий телевизор турини яратишди. Телевизор сунъий интеллект ёрдамида овозли буйруқлар асосида ишлайди. Яъни, сиз энди пульт деган нарсани унутиб, ўз товушингиз кўмагида телевизордан фойдаланиш имконига эга бўласиз. Компания раҳбари Лю Цзохунинг гапига қараганда, ҳозир дунё бозорида бундай телевизор йўқ. Демак, у пайдо бўлиши билан албатта ўз эгаларини топади.

Компания келгусида автомобил бозорига чиқишни ҳам мўлжалламоқда.