Лола Йўлдошева: «Китобми ёки гаджет?»

0

Қўшиқчи Лола ўз инстаграм саҳифасида кўплаб ота-оналарни қийнаётган бир саволга жавоб топишга уриниб кўрди.

— Ҳаммамиз ҳам болаларимиз кўпроқ китоб ўқишини хоҳлаймиз, чунки айнан китоб ўқиш орқали боланинг тасаввури ривожланади, дунёқараши кенгаяди ҳамда ноанъанавий фикрлаш қобилияти ҳам такомиллашади.

Фикримча, ушбу масала кўплаб ота-оналарни ўйлантиради. Шунинг учун мен кичик тажриба ўтказиб кўрдим.
«library.ziyonet.uz» ва «uzbook.uz» ресурсларидан чексиз фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлиги сабабли биз ҳам болалар билан китоб ўқишни қизиқарли ўйинга айлантириб юбордик! Энди қурилмаларга ажратиладиган вақт бизни янада яқинлаштирди, биз ролларга бўлиниб қизиқарли асарлар ўқиймиз ёки оилавий даврамизда аудиокитобларни тинглаймиз.

Айтинг-чи, сизнинг фарзандларингизда қайси китоб алоҳида таассурот қолдирди?