Сон Хён Мин Ж.Корея тарихидаги энг йирик ёнғиндан азият чекканларга 100 минг фунт хайрия қилди (+фото)

0

Ж.Корея терма жамоаси сардори ва «Тоттенҳэм» клуби форварди Сон Хён Мин ўз мамлакатидаги ёнғин туфайли жабр кўрган инсонларга 100 минг фунт стерлингни хайрия қилди.

«Бу пуллар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деб ҳисоблайман. Ҳозир асосийси жабрланганларга қандай бўлмасин ёрдам кўрсатишдир», – дейди 26 ёшли футболчи.

Маълумот ўрнида, Жанубий Корея тарихдаги энг катта ёнғин дея баҳоланаётган ушбу ноҳуш воқеа трансформаторлардаги носозлик оқибатида келиб чиққанлиги айтилмоқда. Ёнғин 4-апрель куни тунги маҳал аланга олган ва тез орада тоғли ҳудудлардаги ўрмонларга етиб борган. Қайд этилишича, кучли шамол оқибатида 250 гектар майдонга зарар етган ва 180га турар-жой бинолари аланга остида қолган. Қурбонлар ҳам борлиги маълум қилинган.

loading...