ЕЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди (+фото)

0

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинларидан сўнг, УЕФА расмий сайти ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди. Қизиқ томони, мазкур жамоага «Ювентус»ни мусобақадан чиқариб юборган «Аякс»дан бирорта ҳам футболчи киритилмади.

Демак, таркиб қуйидагича кўриниш олган:

Марк-Андре тер Штеген, Жорди Альба, Лионель Месси (ҳаммаси – «Барселона»), Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнольд, Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ (ҳаммаси – «Ливерпуль»), Кевин Де Брюйне, Рахим Стерлинг, Серхио Агуэро (ҳаммаси – «Манчестер Сити») ва Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»).