Аёллар ўқисин: «МАШИНА ҲАЙДАГАН АЁЛ ЭРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАЙДИМИ?!»

0

 

— Салом, дугонажонлар! Ҳозир сизларга айтмоқчи бўлган муаммом аллақачон сиз ва турмуш ўртоғингиз ўртасида содир бўлган бўлса, не ажаб.

Бир неча кундан буён эр-хотин орамиздан оламушук ўтган. Хўжайиним менинг замонавий қарашларим, юриш-туришим, ишлашимга сира ҳам қаршилик қилган инсон эмас, аммо машина ҳайдашим учун неча йилдан буён рухсат ололмай овораман. Ота уйимда дадам ва акаларимнинг машинасини бемалол ҳайдаб кетаверардим. Ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам ўқиганман. Аммо негадир турмуш ўртоғим машина ҳайдаган аёлларга нисбатан тўғри кўз билан қарамайди, уларни енгилтакликда айблайди.

Уларнинг айтишича, эрини ҳурмат қилмаган аёл машина ҳайдар эмиш.  Бу гап хаёлига қаёқдан ўрнашган билмайман. Йўлда юрганимизда ҳам аёл ҳайдовчиларни камситишни, машинани қўпол ҳайдаб, уларни чўчитишни яхши кўради. Баъзида бемаъни қилиқларидан жаҳлим чиқиб кетади, лекин иложим қанча…  Мен учун армонга айланиб қолаётган орзуларимни рўёбга чиқариш учун қандай йўл тутсам бўлади?..

… 96-99 абоненти

loading...