Ўзбекистонда катта миқдордаги қалбаки еврога эга шахс қўлга олинди…

0

 

Яқинда «Асакабанк»нинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги шоҳобчасига жами 58 дона 500 евролик қоғоз пулларни миллий валютага алмаштириш ниятида келган А. З. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қўлга олинди. Банк ходимлари текшириб кўришганда, хориж валютасининг барчаси қалбаки экани маълум бўлди.

Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 176- моддаси, 3- қисми, «а» пункти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бунга кўра айбдор икки йилдан беш йилгача бўлган муддатга озодлик чекланиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилиши мумкин.