Ўзбекистонлик талабалар Шекспир авлодларига “Гамлет”ни намойиш этишди

0

Англия тарихида илк бор инглиз театри ўзбекистонлик ёш ижодкорлар ижросидаги “Ҳамлет” спектаклига мезбонлик қилди.

Ўзбекча “Ҳамлет” Ўзбекистондаги Британия кенгаши, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Лондоннинг етакчи “Rose Bruford College” ҳамкорлигида узоқ вақт қилинган меҳнат маҳсули бўлди.

Буюк инглиз драматурги Вильям Шекспир қаламига мансуб ушбу ўлмас асар бу гал британиялик таниқли режиссёр Жон Такер томонидан ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга қилинган сафари чоғида саҳналаштирилган.

Англиядаги мазкур намойиш нуфузли Халқаро театр симпозиуми доирасида бўлиб ўтди.