Япониядаги Асо вулқони шу ҳафта давомида иккинчи марта «уйғонди»!

0

Япониядаги энг йирик вулқонлардан бири ҳисобланган Асо вулқонида шу ҳафтанинг ўзида иккинчи маротаба лава отилиши юз берди.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари аҳолини вулқон атрофидаги ҳудудга яқинлашмаслик тўғрисида огоҳлантирди. Ҳозирча, самолётлар орқали олиб борилган кузатишлардан сўнг вулқон отилишидан бирор бир талофот кўрилганлиги аниқланмади.
Асо вулқони нафат Японияда, балки Ер юзидаги энг йирик вулқонлардан бири ҳисобланади. Денгиз сатҳидан 1592 метр баландликда жойлашган ушбу вулқон вақти-вақти билан турли даражада “уйғониб” туриши қайд этилган.

loading...