Бокс. Яна 2 нафар боксчининг чиқиши қолди. Ҳозирча битта мағлубият бор (+фото)

0

Осиё чемпионатининг бугунги қизлар баҳсида курашга киришган Турсуной Раҳимова (-54 кг) хитойлик Киан Шига имкониятни бой бериб қўйди.

-69 кг. вазнда рингга кўтарилган Шаҳноза Юнусова эса Нилуфар Бобоёровани (Тожикистон) таслим этди.

Эркаклар мусобақасида Миразиз Мирзаҳалилов (-56 кг) Алманбет Алибеков (Қирғизистон) устидан зафар қучган бўлса, Шунқор Абдурасулов (-64) эса покистонлик Амир Масудга имконият қолдирмади.

Бироздан сўнг, Исроил Мадримов (-75 кг) ва Фотимахон Турсунбоева (-48 кг) илк жангларини ўтказади.