Дзюдо. Диёра Келдиёрова Осиё чемпионига айланди!

0

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг нуфузли мусобақаси – Осиё/Океания чемпионати бошланди.

Катталар ўртасидаги Осиё/Океания чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этяпти. -52 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Диёра Келдиёрова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.

Диёра олтин медали учун кечган финал беллашувида мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурендан устун келди. У финалга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Римни таслим этган эди.

loading...