Ўзбекистон ва Жанубий Корея биринчи хонимлари биргаликда вақтларини хуш ўтказишди! (Фотолар)

0

Корея Республикаси Президентининг рафиқасига самимий меҳмондўстлик кўрсатилди

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук 19 апрель куни қатор ижтимоий ва маданий муассасалар билан танишдилар.

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президентининг рафиқаси Ким Чжон Сук Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Тошкентдаги Яккасарой тумани 369-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. Болажонлик, оилапарварлик ва фарзандларга ғамхўрлик каби фазилатлар ўзбек ва корейс халқларига бирдек хос. Юртимизда мактабгача таълим тизимида илғор педагогик ёндашувлардан, хусусан, Жанубий Корея тажрибасидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

“Илк қадам” давлат дастури жорий этилган, инклюзив таълимга ихтисослашган мазкур боғча фаолият бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Олий мартабали меҳмонлар тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ҳар бир боланинг ижодий ва интеллектуал ривожланиши учун ишлаб чиқилган машғулотларни кузатди ва унда иштирок этди.

 

loading...