21 апрел куни Шри-Ланкада яна еттинчи, саккизинчи портлашлар юзага келди…

0

 

Еттинчи маротаба портлаш Дехивал шаҳридаги ҳайвонот боғи ёнида содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

Кетидан саккизинчи портлаш кузатилди. Аммо бунинг натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрел куни кундузи Шри-Ланкада олтита террор ҳаракати содир этилган. Оқибатда 185 киши ҳалок бўлди, 500 нафардан зиёд одам турли даражада жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг 35 нафари хориж фуқаролари эканлиги аниқланган.

Портлашларнинг учтаси «Shangri-La», «Cinnamon Grand» ва «Kingsbury» беш юлдузли меҳмонхоналарда, қолган учтаси эса черковларда содир бўлди. Террор ҳаракати учун ҳозирча ҳеч бир жангарилар гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

loading...