Украина президентлиги учун сайловлар олдидан яна бир янги жанжал…

0

 

«Украина акциячилари ассоциацияси» кузатувчиси Андрей Хилько судга мурожаат этиб, президентлик сайловларидан Зеленскийнинг номзоди олиб ташланишини талаб қилди. Унинг айтишича, Зеленский сайловчиларни сотиб олиб қўяётганмиш.

Бу шикоятга Зеленский штабидагилар дарҳол жавоб қайтаришди. Масалан, штаб бош ҳуқуқшуноси Вадим Галайчукнинг айтишича, Хилько ғалатомуз шикоят аризаларини судга тақдим этишни касб қилиб олган. У Зеленскийнинг Франция президенти Эммануэль Макрон билан сайловолди учрашувини ҳам тарғибот ва ташвиқотга йўйган. Қолаверса, энди кеч. Чунки бугун 21 апрел куни Украинада президентлик сайловларининг иккинчи турига старт берилади. Биринчи турда Зеленскийга умумий сайловчиларнинг 30 фоизи овоз берган. Амалдаги президент Петр Порошенко эса икки баробар кам овоз тўплаган.

 

loading...