Жуҳуд аёли Америкадан туриб «ИШИД» жангариларига амалий ёрдам кўрсатган…

0

 

Яқинда Американинг Висконсин штатида икки нафар жиноятчи қўлга олинди. Уларнинг бири 46 ёшли Вахеба Исса Даис исмли жуҳуд аёли, иккинчиси кубалик Йошвани Падилья-Конде исмли эркак эди.

Вахеба етти фарзанднинг онаси. У Америкада яшайди. Шу ердан туриб «Фэйсбук»даги бузиб кирилган эски аккунтлардан унумли фойдаланган ҳолда дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоларига бомба ва ўлимга маҳкум жангарининг белига маҳкамланадиган камарлар тайёрлаш масаласида маслаҳатлар берган. Бундан ташқари, у жангариларни рицин деб номланган ўта кучли заҳар тайёрлаш сирларидан воқиф этиб турган. Яна қандай ҳудудларда террор ҳаракатлари уюштириш мумкинлигини ҳам ўргатган.

Иккинчи айбланувчи кубалик Йошвани Падилья-Конде (Yosvany Padilla-Conde) эса бир одамга «ИШИД» жангарилар гуруҳи аъзосига айланишида яқиндан кўмак берган. Уни Висконсиндан Мексикага олиб борган. Ўша ердан икки эркак Яқин Шарққа жўнаб кетишлари керак эди. Мошоллоҳ, улгуришмади. Икковини ҳам полициячилар қўлга олди. Тинтув жараёнида кубалик эркакнинг ёнидан алоҳида видеоёзув тортиб олинди. Видеоёзувда у «ИШИД» жангарилар гуруҳига содиқ қолишга қасамёд қилган ва ўзининг террорчи сифатидаги келажак режаларини тўкиб солган.

Иккала маҳлуқсифатларга нисбатан ёзда ҳукм ўқилади. Прокурорларнинг айтишига кўра, улар камида 20 йилданга озодликдан маҳрум этилади ва 250 минг доллардан жарима тўлашга мажбур қилинади.

 

 

loading...