Кундузи автомашина чироғи ёқиб юрилмаса қанча жарима тўланиши ва бу қачондан кучга кириши маълум бўлди (+ВИДЕО)

0

Аввалроқ Ўзбекистонда кундузи автомашиналар чироғини ёқиб юриши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.

Ана шу қоидага бўйсунмаганлар қанча жарима тўлаши ва бу нима учун кераклиги маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича бу йўловчи ва автомашина ўртасида содир бўладиган автоҳаклокатларнинг олдини олиши учун анча фойдали методлардан биридир. Агарда ҳайдовчи чироқни ёқмай юрса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисмига асосан энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жаримага сабаб бўлиниши таъкидланди.

Ушбу қоида таҳминан жорий йилнинг 10 май санасидан кучга кириши ҳам айтиб ўтилди.

 

everyday.uz