Американинг Монтана штатида икки бошли бузоқча дунёга келди…

0

 

— Мен қорамолларни ҳар кунгидек бир-бир кўздан ўтказардим, — дейди фермер Хизер Герман. — Бир маҳал подадан ажралиб қолган сигирга кўзим тушди. Бориб қарасам, ёнида янги туғилган икки бошли бузоқча ётибди. Бунақаси менинг фаолиятимда ҳеч қачон бўлмаган. Тўғри, суратларда кўрганман. Аммо тиригини биринчи марта кўриб туришим…

Бузоқчани дунёга келтирган сигирнинг аҳволи жуда яхши. Лекин иккита бош билан туғилган бузоқчаси оламдан ўтди…

2018 йили Бразилиянинг Гояс штатидаги фермалардан бирида ҳам икки бошли бузоқча дунё юзини кўрган. Икки бошдаги иккала оғиз ҳам жуда яхши ишлаётганди. Афсуски, у ҳам тез орада ўлим топган. Мутахассисларнинг айтишига қараганда, бу тахлит мутация билан туғилган жонзотлар ҳақиқатан узоқ умр кўра олмайди. Ундайларнинг миллионтадан биттасигина узоқ муддат яшаб қолиши мумкин. Шунда ҳам худо хоҳласа.

 

 

 

 

loading...