Бокс. Яна бир ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги навбатдаги ғалабасини нокаут билан қўлга киритди!

0

Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Улуғбек Собиров навбатдаги жангини ҳиндистонлик Пардип Харрера қарши ўтказди. Ушбу жанг Ҳиндистондаги бокс саройларидан бирида бўлиб ўтди. 8 раундга мўлжалланган баҳснинг 4 раундида Собиров маҳаллий боксчини нокаутга учратиб, муваффақият қозонди. 20 ёшли Улуғбек Собиров проф рингда 8 жангида рингга кўтарилиб, ғалабали сериясини давом эттирди. У фаолияти давомида 4 бора рақибларини нокаутга учратган.