Испанияда ҳукумат социалистлар қўлига ўтди…ми?!

0

Педро Санчес бошчилигидаги Испания социалистик партияси мамлакатда муддатидан олдин ўтказилган парламент сайловларида ғолиб чиқди. Ҳозирда ғолиб томон ҳукуматни шакллантириш пайида.

РИА Новостининг ёзишича, сайлов якунларига кўра конгрессдаги 350 ўриндан 123 тасини социалистлар эгаллаган. Аввал эса мазкур партия вакилларининг конгрессдаги сони 85 нафарни ташкил этган холос.

Сайловларда 66та ўрин билан 2-ўрин Халқ партиясига насиб қилган бўлса, 3-ўринни “Фуқаролар” марказий партияси (57та мандат) банд этди. Қолган ўринлар турли автоном жамиятларни намоён этувчи миллий партиялар ўртасида тақсимланган.

loading...