“Қасоскорлар. Якун” фильми дастлабки икки кунда 1,2 миллиард доллар ишлади

0

«Қасоскорлар. Якун” фильмининг премьерадан кейинги намойиши рекорд натижалар билан бошланди. Суперқаҳрамонлар ҳақидаги ҳикояларнинг якуний қисми илк дам олиш кунларида дунё кинотеатрларида 1,2 миллиард доллар жамғарган.

www.vesti.ruнинг аниқлик киритишича, мазкур маблағнинг 350 миллион доллари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу борада Хитой иккинчи ўринда, чин юртида «Қасоскорлар. Якун» фильми намойишидан ўтган дам олиш кунларида 107,2 миллион доллар ишлаб топилган.

“Қасоскорлар. Якун” – Marvel киностудиясининг 22та фильм давомида ривожлантириб келган киновоқеаларининг кульминациясидир.

ЎзА

loading...