Тошкентда оммавий автоҳалокат: «Ласетти» иштирокидаги бешта автомобиль тўқнашуви (+Видео)

0

Машҳур режиссёр Люк Бессоннинг «Такси» фильмида оммавий тўқнашувлар жуда маҳорат билан тасвирланади. Орқама-орқа келаётган машиналар бир-бирига урилаверади, урилаверади. Айримлари устига ҳам чиқиб кетади, яна ағдарилади ҳам. Энг қизиғи, бундан бирорта ҳам одам зарар кўрмайди. Буларнинг барчасига битта учар ҳайдовчи сабаб бўлади.

Тошкентда ҳам худди шундай бир автоҳалокат содир бўлди. Светофорнинг яшил чироғи ёнишини турнақатор бўлиб кутиб турган машиналар орқасига ўпкасини қўлтиқлаган бир «Ласетти» келиб урилади. Шу тахлит зарбанинг кучлилигидан бешта автомобиль бундан зарар кўрган. Жабрланганлар бор-йўқлиги хусуида ҳозирча хабар мавжуд эмас.

 

 

 

loading...