Ашхобод аэропортидан жами 80 киши Истамбулга учиб кета олмади. Нега?

0

 

Туркманистон пойтахти Ашхобод халқаро аэропортига Истамбулга учиб кетиш учун келган 80 дан ортиқ одам самолётга чиқарилмади. 150 га яқин одам ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари номаълум сабабларга кўра турли манзилларга учиб кетишдан маҳрум этишди. Йўловчи аёллардан бири бунинг сабабини суриштира бошлаганда, полициячилар уни куч ишлатган ҳолда маҳкамага олиб кетишди. Ҳатто, аэропорт мутасаддиларининг ўзи ҳам бу тақиқловлар сабабини ҳануз аниқлай олишмади.