«Кореяга ишга жўнатаман» деб одамларни чув туширган фирибгарлар

0

29-апрель куни Чилонзор тумани прокуратурасидан келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг 30 сентябрь куни 46 ёшли самарқандлик Луиза Х. 36 ёшли самарқандлик Ғофур Г.га уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан хизмат ҳақи учун 7000 АҚШ доллари олган. Аммо келишилган режага хилоф тарзда Луиза Х. пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади. Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

2018 йилнинг 2 октябрь куни 39 ёшли Тошкент вилоятилик Дилмурод К. 28 ёшли Акбар Х.нинг ишончига кириб ва уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ваъда қилиб, ундан 1750 АҚШ доллари олган. Аммо ўз ваъдасида турмасдан, олган пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Унга нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми бўйича (“Фирибгарлик”) жиноий иш қўзғатилди.

Пулларингизни сизга ёрдам бераман, деган ҳар кимсага ҳам ишонаверманг. Ёдингизда бўлсин, фирибгарлар айнан сизнинг ишонувчанлигингиздан фойдаланишади.

loading...