Қашқадарёда поезд рельсдан чиқиб ағдарилиб кетди…

0

 

Фожиа 1 май куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида содир бўлди. «Деҳқонобод-Бойсун-Қумқўрғон» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган поезд рельслардан чиқиб ағдарилиб кетди. Ҳозирги пайтда жабрланганлар, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Шу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компаниясидагилар расман маълум қилишган. Компания матбуот хизмати вакилларининг таъкидлашича, тўлиқ маълумот олишлари билан дарҳол хабар беришаркан.

 

loading...