Руминияда гигант торнадо автобусни ағдариб юборди (+Видео)

0

Руминиянинг Украина чегарасидан унча узоқ бўлмаган жойида торнадо ҳодисаси юз берди.

Мазкур гигант торнадо Руминия маҳаллий аҳолисини қаттиқ қўрқитиб юборди. Бу кадрлар Кэлэраши туманидан унча узоқ бўлмаган масофадан олинган. Улкан шамол минглаб метрликдаги чанг ва тўзонни ҳавога кўтарган. Торнадо деярли бино мавжуд бўлмаган ҳудудда пайдо бўлган бўлса-да, айрим қурилиш объектларини томидан жудо қилишга улгурди. Шунингдек, ичида 40 нафар йўловчиси бўлган автобусни ҳам ағдариб юборган. Улардан айримларининг аҳволи оғир.

Торнадо – Руминияда жуда кам кузатиладиган ҳолат.

 

loading...