Сирдарёлик йигит чўкаётган қизалоқни қутқараман деб ўзи қурбон бўлди…

0

 

Шу йил 30 апрел куни 8 синфда ўқийдиган Мадина Муҳиддинова исмли қиз номаълум сабабларга кўра Сирдарё вилоятидаги «Дўстлик» каналига тушиб кетди. Қиз сузишни билмаса керакки, чўка бошлади. Шу тобда уни 20 ёшли Сардор Баҳодиров кўриб қолди-ю, қутқариш учун ўзини сувга отди. Мадина қутқариб қолинди. Аммо Сардорнинг ўзи ҳушидан кетиш оқибатида сувга чўкиб кетиб, ўлим топди.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари фожиа сабабларини ўрганмоқда.

Биз ҳам Сардорнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни изҳор этамиз. Марҳумни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олган бўлсин! Омин!