Хитойлик эркак хотинини туғруқдан сўнг семириб кетгани учун ташлаб кетди…

0

 

Хитойлик Лю Яцзюань исмли аёл туғмасидан олдин атиги 50 килограмм вазнга эга эди. Туғруқдан сўнг қисқа фурсатда семириб кетди. Вазни 90 килограммгачани ташкил этди-қўйди. Эри эса семириб кетган хотини билан ажрашиш учун судга ариза берди-ю, ташлади-кетди. Унга хотинининг озғинликдаги кўриниши ёқаркан. Ҳозиргисини кўришга кўзи йўқмиш.

— У мени эркалаб, суйиб чарчамасди, — дейди Лю кўзига ёш олиб. — Мана, ундан туғилган бола икки ёш бўлди. Ҳали бирор марта ҳеч бўлмаса боласидан хабар олишга ярамади…

Афсус, аёлнинг семириши бекорга эмаскан. Врачлар текшириб кўриб у жигар ёғли гепатозига учраганини айтишди. Хасталикдан халос бўлиш учун алоҳида спорт машғулотларига қатнаши талаб этиларкан. Лю шуғулланишни бошлади. Тан олиб айтишича, бир неча ҳафта ичида 10 килога яқин вазн ташлабди.

 

 

 

loading...