Ҳеч қачон асабийлашмай, десангиз…

0

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:

1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.

4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.

6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.

7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.

8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.

9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.

10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.

11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.

12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.

13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.

14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.

15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

loading...